Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсман институтлари ўзаро тажриба алмашишди
Жорий йилнинг 18 май куни Марказий Осиё мамлакатлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари учун ташкил этилган минтақавий семинар ўз ишини бошлаган эди. 4 кун  давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилояти минтақавий вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ва уларнинг ходимлари ёпиқ муассасаларда қийноқларни олдини олиш бўйича мустақил равишда мониторинглар ўтказиш кўникмасига эга бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ноҳукумат ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 18-21 май кунлари ўтказилган халқаро онлайн ўқув семинар “Фуқаролик жамияти ҳамда Омбудсман институти вакиллари учун жазони ижро этиш муассасаларида мустақил мониторинг ўтказиш” мавзусига бағишланди.

Қайд этиш лозимки, мазкур семинарни ташкил этишдан мақсад, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Миллий превентив механизм доирасида фаолият олиб борувчи қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи аъзоларининг малакасини ошириш ва минтақалараро таржриба алмашишдан иборат.

Мазкур ўқув семинари жараёнида 100 га яқин иштирокчилар Омбудсманнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ижро этиш муассасаларига мустақил мониторинг ташрифларини амалга ошириш борасидаги халқаро тажрибаларини ўрганишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати