Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Навоийдаги кўриш имконияти чекланган болаларнинг 30 нафари кўз жарроҳлиги ва консерватив давога муҳтож
Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси 1958 йилда қурилган. 2015 йилда реконструкция қилинган. 120 ўринга мўлжалланган. 122 нафар тарбияланувчи мавжуд. 60 ўринга мўлжалланган ётоқхонада 101 нафар бола жойлаштирилган. 20 ўринли мактабгача тайёрлов гуруҳи мавжуд. 121 нафар бола таълим олмоқда. Ошхона 80 ўринга мўлжалланган.

Тарбияланувчиларнинг саломатлиги назорат қилиб келинмоқда. 4 нафар тарбияланувчида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан юқори технологик лазер жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Лекин 30 нафар тарбияланувчи кўз жарроҳлиги ва консерватив давога муҳтож.

Аниқланган камчиликлар: Муассасада маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали, ётоқхоналар кенгайтирилиши, компютер жамланмалари, тўгаракхона ва кутубхонага эҳтиёжи бор.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати