Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Конрад Аденауэр жамғармасининг Тошкендаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Жорий йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва К.Аденауэр номли жамғарманинг Тошкендаги ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан юртимизда олиб борилаётган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасида қийноқлар масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги, Омбудсман институти зиммасига мамлакатимизда қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш бўйича қатор вазифаларни юклаш билан бирга унинг ваколатларини кенгайтириш масаласини ҳам илгари сураётгани Вакил томонидан қайд этилди.

К.Аденауэр номли жамғарманинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиёев ушбу Кенгашнинг 46-сессиясида қилган маърузаси халқаро ҳамжамият томонидан юқори даражада баҳоланлигини таъкидлади.

Шунингдек, суҳбат давомида Р.Хайне 2021-йилга мўлжалланган давлат дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан жойларда ўқув семинарларини ташкил этишда ҳамда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолияти самарадорлигини оширишда доимо ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда томонлар янги лойиҳалар хусусида фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати