TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразмдаги Минтақавий вакили  11-сонли тергов ҳибсхонасига борди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги Минтақавий вакили Хамро Бектемиров бўлиб, у инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Вакилга кўмаклашади.

Маълумки, 2019 йилдан буён Омбудсман ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларга инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича мониторинг ташрифлари ўтказиб келинади.

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномаси ҳамда 2021 йилги Давлат дастурида Омбудсман зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бу борадаги ишлар янада кучайтирилмоқда.

Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров Урганч шаҳар 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.  

Мониторинг ташрифида минтақавий вакил маҳбуслар учун қисқа ва узоқ муддатли учрашув, телефон сўзлашув хоналарида яратилган шарт-шароитлар, почта ва бандеролларни қабул қилиш жараёни, маҳбусларни ушлаб туриш, тергов ва адвокатлар билан учрашув хоналари, ошхона ва тиббиёт бўлимларини кўздан кечирди.

Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров ушбу мониторинг давомида маҳбуслардан муассасада яратилган шароитлар ва қийноққа солиш масалаларида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини қайд этди.

Ҳақиқатдан ҳам ёпиқ муассасалардаги шарт-шароитлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Хоналар иссиқ, махбусларга қонун ҳужжатларида белгиланган шарт шароитлар яратилган.

Биз доимий равишда маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ва яккама-якка тартибда суҳбатлар ўтказиб, уларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирамиз, мурожаатлари бўлса қабул қиламиз. Ҳар ҳафтада Омбудсман қутисига келиб тушган мурожаатлар олиниб, ўрганилади. Бугун ҳам ушбу қутидан 3 та мурожаатни қабул қилиб олдим. Маҳбуслар билан суҳбат давомида яна 10 га яқин мурожаат олинди.

Мониторинг давомида минтақавий вакил Хамро Бектемиров махбусларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хусусида ҳибсхонанинг шифокори билан суҳбатлашганда, у дори-дармон, ускуналардан камчилик ва муаммолар йўқлигини, қониқарли даражада шароитлар борлигини ва муассасада сақланаётган шахслар ўртасида коронавирус касаллигига чалинган беморлар йўқлигини билдирди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати