Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Миллий превентив механизм: Омбудсман ва ЕХҲТ ҳамкорлиги
Жорий йилнинг 5 май куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ниқоб, қўлқоп, махсус ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалардан иборат шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди.

Мазкур беғараз ёрдам ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган “Миллий превентив механизмни жорий этишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Маълумки, тергов ҳибсхоналаридаги ва жазони ўташ муассасаларидаги шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) томонидан Миллий превентив механизм доирасида амалга оширилади.

Тақдим этилган шахсий ҳимоя воситалари коронавирус пандемияси даврида жамоат ташкилотларини жалб қилган ҳолда жазони ижро етиш муассасаларида мониторинг ўтказишда фойдаланилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори жаноб Джон МакГрегорга тақдим этилган беғараз ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг

Матбуот хизмати