Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Талабалар хорижий давлатлар Омбудсманлари фаолияти билан танишишди
24 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғиз Республикаси, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашишди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди
24 Фев
2024 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари ва бир гуруҳ депутатларнинг “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш давлатларнинг барқарор ривожланишининг пойдевори” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган хорижий давлатлар омбудсманлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сенат Раиси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган қатор давлатлар омбудсманлари билан учрашди
24 Фев
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғизистон, Марокаш, Мўғилистон, Туркия омбудсманлари билан учрашув ўтказди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – давлатлар барқарор ривожланишининг муҳим омили
23 Фев
2024 йилнинг 23 февраль куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Oмбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари–давлатлар барқарор ривожланишининг муҳим омили” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Омбудсман ижтимоий тармоқларда тарқалган “Турмада қийноқлар” номли видео мурожаатга муносабат билдирди
22 Фев
2024 йил 21 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Бухоро вилояти Отбозор турмасида маҳбусларга нисбатан қийноқлар амал қилади” мазмунида видеохабар эълон қилинди. Унда турмада маҳкумларнинг сочлари тақир калга олиниши, уларга "тефаль" ва нос киритилмаслиги, кўникма марказлари ва тинтувга оид норозиликлар билдирилган.
Қорақалпоғистондаги 27-сон манзил колониясида сақланаётган маҳкумлар шароитлари яхшиланмоқда
20 Фев
2024 йилнинг 14 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Ж.Шлымбетов Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди
19 Фев
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчилари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. “Инсон ҳуқуқлари миллий тизими” модули доирасида ўтказилган сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова тингловчиларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди.
Асоссиз қарздорлик бўйича мурожаатлар ҳал этилди – Омбудсман
16 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро М.Н. электр таъминотидан нореал қарздорлик ҳисоблангани бўйича Янгиқўрғон тумани электр таъминоти устидан шикоят қилди.
Андижон, Сирдарё, Навоий вилоятларидаги умумтаълим мактабларида “Омбудсман соати” дарслари ўтказилди
16 Фев
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.