Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистондаги 27-сон манзил-колониясидаги 47 нафар маҳкумга стационар даво муолажалари буюрилди – Омбудсман
20 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили 27-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Республика бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул вакиллари ҳам иштирок этишди.
Пенсия миқдоридан норози бўлган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
19 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Тошкент шаҳридан фуқаро Т.М. ёшга доир пенсия миқдоридан норози бўлиб, уни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Самарқанднинг чекка ҳудудида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
18 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Бухоро, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида мактаб ўқувчиларининг Конституцияга оид билимлари янада мустаҳкамланди
18 Мар
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хивадаги ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” интернат уйидаги шароитлари ўрганилди
16 Мар
Жорий йилнинг 16 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили О.Оллаёров ташаббуси билан Хива “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсман бошчилигида Қашқадарёдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
16 Мар
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Колумбия университетининг  Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби тадқиқотчилари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
15 Мар
Жорий йилнинг 15 март куни Колумбия университетининг Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби вакиллари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига ташриф буюришди.
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи: 2023 йилда Вакилга энг кўп мурожаат йўллаган тумандаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
15 Мар
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Омбудсманнинг К.Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда  
14 Мар
Жорий йилнинг 14 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова  К.Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Альгермиссена билан учрашди.