Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқанддаги тиббиёт пунктида муддати ўтган дори воситаларининг мавжудлиги аниқланди
03 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов Қўшработ туманида жойлашган Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатувчи туманлараро пунктига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди?
01 Апр
2024 йилнинг 1 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Иш ҳақини ундириш бўйича яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди
01 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро У.Н. иш берувчи томонидан ойлик маошларининг тўланмагани бўйича шикоят қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2023 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди
30 Мар
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйида яшовчилар холидан хабар олинди
28 Мар
2024 йилнинг 27 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Гулистон давлат университети билан биргаликда Сирдарё туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад яқинларининг ширин дийдорига муҳтож юртдошларимиз юзига озгина бўлсада табассум улашиш, уларнинг доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшиш ва албатта уларга яратилган шароитларни ўрганишдан иборат.
Наманган колониясида яна 60 нафарга яқин маҳкумларга сертификатлар топширилди
28 Мар
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Ҳунарманд” уюшмасининг Наманган вилояти бошқармаси билан биргаликда вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда.
Сирдарёда “Омбудсман мактаби” доирасида 200 нафарга яқин фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
28 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти ҳамда берилаётган имтиёз ва имкониятлар билан аҳолини таништириш, шу орқали уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакили Узун тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот қилди
26 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилади
26 Мар
2024 йилнинг 26 март куни Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова ҳам иштирок этди.