Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ишга тиклаш бўйича суд қарори Омбудсман аралашувидан сўнг ижро этилди
05 Фев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро Б.Р. суд қарори билан ишга олиниши белгиланган бўлсада, унинг ижро этилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар прокуратурасидаги қийноқ ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
03 Фев
Жорий йилнинг 02 февраль куни Аспект24нинг you tube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Тошкент шаҳар прокуратурасида депутатни қийноққа солишдими” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.
“Ҳуқуқ билимдони”  Омбудсман викторинаси ғолиблари тақдирланди
02 Фев
2024 йилнинг 2 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (oмбудсман) ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг якуний II босқичи ўтказилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
31 Янв
2024 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Нукусдаги тергов ҳибсхонасига қайта мониторинг: ИИВга киритилган Омбудсман хулосасида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилдими? 
31 Янв
2024 йилнинг 26 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Навбатдаги “Омбудсман соатлари” Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Наманган, Жиззах ҳамда Андижон вилоятларида ўтказилди
31 Янв
Хабарингиз бор, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш бўйича республика бўйлаб "Омбудсман соатлари" ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Нукус шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 5-сонли, Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 1-сонли, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 31-сонли ҳамда Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилди.
Омбудсманнинг халқаро статусини “А” мақомга кўтариш масалалари муҳокама қилинди
30 Янв
2024 йилнинг 30 январь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) БМТ ТДнинг Европа ва Марказий Осиё учун Истанбул минтақавий маркази қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик масалалари бўйича вакиллари билан онлайн шаклда учрашди.
Самарқандда
30 Янв
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Нореал қарздорликни ундирмоқчи бўлган электр ва сув таъминоти корхоналари устидан Омбудсманга шикоят йўлланди
29 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.