Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан 2021 йилнинг 11 ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари бўйича брифинг  
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари томонидан гаупвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм ва мажбурий даволаш муассасаларида қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини ўтказиш белгиланган.
Шунга кўра, Омбудсман томонидан Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга “мониторинг ташрифлари”Ни амалга ошириш тизимли йўлга қўйилиб, 2021 йилнинг 11 ойи давомида 125 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2020 йил якунларига кўра ушбу кўрсаткич 71 тани ташкил этган эди.

Ушбу ташрифларнинг 57 таси жазони ижро этиш муассасаларида, 21 таси тергов ҳибсхоналарида, 11 таси Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида, таси Маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда, таси Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация этиш марказларида ва таси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ўтказилди.

Бундан ташқари, Омбудсман томонидан жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда мажбурий даволаш муассасаларига, хусусан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари филиалларининг Мажбурий даволаш бўлимларига ҳамда ушбу вилоятларнинг Руҳий-асаб касалликлари шифохоналарига, Жиноят ишлари бўйича Тошкент ва Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳамда ушбу вилоятларнинг шаҳар ва туман судлари биносидаги вақтинча ушлаб туриш жойларида мониторинг ташрифлари ўтказилди.

Мониторинг ташрифлари давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган 3,5 минг нафарга яқин шахс билан жамоавий учрашувлар ва 738 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Ташрифларда ёпиқ муассасаларнинг шахсларни сақлаш шароитлари, хусусан яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ҳамда таълим-тарбия бериш ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилди.

Шу билан бир қаторда, Мониторинг ташрифларини амалга ошириш давомида бир қатор камчиликлар аниқланди.

Хусусан, Жиззах ва Хоразм вилоятларига мониторинг давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда хизмат қилаётган ходимларнинг Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳи тўғрисида умумий тушунчаларга эга эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлардаги шахсларнинг яшаш шароитларида, озиқ-овқат ҳамда тиббий ва санитария таъминотида камчиликлар аниқланди ва  тайёрланган маълумотлар тегишли мутасадди вазирлик ва идораларга юборилди.

Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан тақдим этилган маълумотномаларга кўра, мониторинг ташрифлари давомида аниқланган камчиликларга йўл қўйган 3 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган, 3 нафар ходим Интизомий кенгашларда муҳокама қилинган ва 1 нафар ходим огоҳлантирилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан камчиликларга йўл қўйилгани учун 4 нафар ходимга интизомий жазо берилган ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилган.

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш билан бир қаторда ушбу муассасаларда сақланаётган шахслардан ҳамда уларнинг яқин қариндошларидан келиб тушган мурожаатлар ҳам Омбудсман Котибиятининг масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг ўн бир ойида Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётганлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан 2058 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 50 фоизга яқини “Омбужсман қутиси” ва Сайёр қабуллар орқали қабул қилинган.

Мурожаатларнинг 574 тасида суд ҳукмидан, 536 тасида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қабул қилинган қарорлардан шикоят қилинган бўлса, 250 таси суд ҳукмини енгиллаштириш, 121 таси оила аъзоларига кўмак бериш, 117 таси тиббий ёрдам кўрсатиш, 116 таси Омбудсман билан учрашиш, 78 таси бошқа муассасага ўтказиш ва 151 таси бошқа масалаларда йўлланган.

Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларининг боришидан келиб тушган шикоятлар юзасидан Омбудсманнинг хатига асосан Бош прокуратура томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги 25 та қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланди ва улар бекор қилиниб, қўшимча суриштирув ва терговга қадар текширув ўтказиш белгиланди. 16 та ҳолатда ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши таъминланган.

Тайинланган жазони ёки эҳтиёт чорасини енгиллаштириш юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича Омбудсман хатига асосан 10 та мурожаат юзасидан тегишли судлар томонидан тайинланган жазолар қонунчиликка мувофиқ енгиллаштирилган ва эҳтиёт чоралар ўзгартирилган.

Шунингдек, маҳкумлар томонидан оиласига кўмак кўрсатиш масаласида келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ҳокимликлар томонидан Омбудсманнинг хатига асосан 11 нафар маҳкумнинг оила аъзоларига ижтимоий-моддий кўмак кўрсатилган ҳамда 13 нафар маҳкум истисно тариқасида яшаш жойига яқин бўлган ҳудуддаги жазони ижро этиш колониясига кўчирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати