Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.
Инсон қадр-қиммати, шаъни, ғурури, манфаатлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин, уни таъминлаш, ҳуқуқини амалда кафолатлаш, Давлат раҳбари таъбири билан айтганда адолатни қарор топтириш масаласи анчайин мураккаб ва залворли вазифа. Чунки, ҳеч бир давлат шу пайтгача ўз фуқаролари эркинлигини мутлақ кафолатлаш мумкин бўлган бирор бир механизм ёки формула ишлаб чиққан эмас.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларнинг самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш, жамиятимизнинг бошқа соҳалари каби инсон ҳуқуқлари муҳофазасига йўналтирилган чора-тадбирларни ҳам замон талабидан келиб чиқиб тубдан такомиллаштириш бугунги куннинг муҳим талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Давлат болаларни тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлашни кафолатлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди” “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддаси