Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Кейинги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган шаффоф сиёсий бошқарув тизимининг самараси демократик институтлар фаолиятида яққол намоён бўла бошлади.
Ҳар бир давлат ўз тажрибасидан келиб чиқиб, йиллар давомида инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишига харакат килади мазкур йўналишда ўз стратегиясини ишлаб чиқади, уни амалга оширади. Ўзбекистонда қарийб 26 йилдан буён фаолият юритаётган Омбудсман институти ҳам чорак аср давомида тажриба тўплади, тегишли қонунчилик асослари мустаҳкамланди, ваколатлари кенгайди ва бу жараён ҳозирда ҳам давом этмоқда. Хусусан, Давлат раҳбарининг жорий йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Фармони ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди.
Мамлакатимиз тарихида “Янги Ўзбекистон” номли саҳифани очиб берган тарихий ҳужжат бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўлди. Бешта йўналишни қамраб олган мазкур ҳужжат бешта Давлат дастурлари орқали амалга ошириб келинмоқда. Бунинг аҳамиятли томони шундаки, 2017 йилги Давлат дастури айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланди ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги талаб ва механизмлар жорий этилди.
Шу кунларда дунё ҳамжамиятининг диққат эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Чунки мамлакатда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови компаниясига старт берилди. Мамлакатнинг кейинги беш йиллик тақдири айнан ушбу сиёсий воқеа билан чамбарчас боғлиқ. Унда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган барча сайловчилар номзодларнинг сайловолди дастури билан танишган ҳолда ҳеч бир таъсир ва тазйиқларсиз ўзи танлаган номзодга овоз бериши лозим.
Виждон эркинлиги – инсониятнинг маънавий юксалишида муҳим ўрин тутган омиллардан саналади. Айнан у умумбашарий қадриятлар, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг ажралмас қисмидир. Зеро, инсон сўздагина эмас, амалда олий қадрият бўлган, унинг ҳуқуқ ва эркинлари эса давлат фаолиятининг мазмуни ва асосий вазифаси ҳисобланган жойдагина маънавий ва моддий фаровонлик, тинчлик ва тотувлик ҳукм суради. Шу жиҳатдан янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун айнан жамиятимиз равнақига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.