Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан халқимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиши натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатланмоқда, ҳар бир фуқаро ва оила фаровонлиги ошиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда.
Инсон қадрини юксалтириш – бу кенг қамровли тушунча бўлиб, у барча йўналишларда турлича талқин ва ёндошувлар асосида амалга оширилади. Тараққиёт стратегиясида эса бу вазифа энг аввало, қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллалардан бошлаб, жамоатчилик, давлат органлари ва Парламент миқёсида бажарилиши белгиланмоқда.
Куни кеча Давлат раҳбари раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бугунги куннинг долзарб вазифалари муҳокама этилди.
Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.