“Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Демократик ислоҳатлар ва фуқаролик жамиятини шакиллантиришни конце


Жорий йилнинг 10 декабрида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти томонидан Инсон ҳуқуқлари куни ва Инсон хуқуқлари Умумжахонжахон Декларацияси қабул қилинганлигининг 62-йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг демократик ислоҳотлар янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантиришни концепцияси асосида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон хуқуқлари маданиятини ошириши орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010-йил 12-ноябрда парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги дастурий маърузасига мувофиқ давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини тўла таъминланишининг янги йўналиш ва механизмларини мухокама қилиш, Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада модернизациялаш ва демократик ўзгаришлар жараёнлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Ш.Рашидова, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиши институти вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси тингловчилари марузаларида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишининг ҳозирги босқичида ўзини - ўзи бошқариш органлари билан давлат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, давлат органлари фаолиятида инсон хуқуқлари маданиятини шакиллантириш, Ўзбекистонда янада модернизациялаш шароитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш сохасида давлат сиёсатининг устувор жихатларига, давлат органлар фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишининг ҳозирги босқичида фуқароларни ўзини – ўзи бошқариш органлари билан давлат тузилмалари ўртасидаги алоқаларни таъминлаш, прокуратура ходимлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, баркамол авлодни шакллантиришда фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизлар қўмиталарининг ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алақалар ўрнатишга эътибор қаратилди.
Давра сухбати дастуридан 10дан ортиқ маърузалар, миллий экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, Олий Мажлиснинг Омбудсмани ҳамкорларининг чиқишлари ўрин олган.
Омбудсман институтининг ушбу тадбирида парламент палаталари вакиллари, миллий ҳамкорлар, Ўзбекистон Республика Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академиясининг “Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар” факультети тингловчилари, бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот, ЕХХТ, БМТ нинг Ривожланиш Дастури, ЮНИСЕФ, БССТ ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.


10.12.2010
urchinTracker();