Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлариги риоя этилиши бўйича Комиссияниннг йиғилиши тўғрисидаги Пресс-релизи
2009 йил 6 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) янги биносида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлариги риоя этилиши бўйича Комиссияниннг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг фаолитияга оид масалалар, жумладан Омбудсманнинг 2008 йилдаги фаолияти ҳам киритилди.
Ўтган давр Ўзбекистоннинг ўз демократик тараққиёт йўлига содиқлигини, фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқий мақоми ва моддий техник базасини мустаҳкамлашга харакат қилаётганлигини тасдиқловчи “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясинининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Президент Фармонининг амалга оширишга бағишланди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги парламентнинг Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма Қарори ҳамда мамлакат Ҳукуматининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлари комплекси тўғрисида”ги Қарори жамият хаётининг барча томонларини модернизациялаш ва янгилаш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кўтариш, давлат ва жамият қурилишида ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида Омбудсман институтига фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб бериш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этишига ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганининг ўн етти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги актни қўллаш тартиблари тўғрисида”ги қарорига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўллашда жамоатчилик назорати ҳамда процедуранинг ошкоралигини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари фаол иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш мақсадида, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили хамда унинг минтақавий вакиллари томонидан тегишли ишчи гуруҳлар ташкил этилди ва тадбирлар режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳисобот даврида, 9962 та Омбудсманга келиб тушган мурожатларидан 5383 та мамлакат минтақаларидан, 69 та жазони ижро этиш муассасаларидан, 2370 та такроран мурожаатлардир. Омбудсман томонидан назоратга олинган 1891 та мурожаатда баён қилинган далилларни текширилганда, 205 та турли давлат органлари ва ташкилотларга 2289 та сўровномалар жўнатилди. Омбудсман минтақавий вакиллари томонидан фуқароларнинг 1146 та мурожаати кўриб чиқилди, кўп ҳолларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, мурожаат қилувчиларга уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усуллари ва воситалари тушунтириб берилди.
Ҳисобот йилида Испания, Франция, Венгрия омбудсманларинг Ўзбекистонга ташрифлари бўлиб ўтди. Франция Медиатори Жан-Пол Делевуа ташриф пайтида Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Болгария Республикаси Омбудсмани таклифига биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил София шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари – нафақат қонунийлик асоси, балки адолат ҳамдир” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этди. Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон ва Болгария омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Судъялар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Комиссия йиғилишида Олий Мажлис Қонунчили палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Омбудсман институтининг ҳамкор ташкилотлари, вазирлик, суд ва ҳуқуқни мухофоза қилучи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот оситалари вакиллари иштироқ этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти
07.02.2009




