Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси йиғилиши ПРЕСС-РЕЛИЗ


2010 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) биносида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2009 йилдаги фаолияти масалалари киритилган.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2009 йил Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида муҳим босқич бўлди: мамлакатда икки палатали парламентга ва маҳаллий ҳокимият вакиллиги органларига сайловлар муваффақиятли ўтди; суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш жараёни давом этди, янги институт, яъни, минтақавий тузилмаларига эга бўлган Адвокатлар палатасини шакллантириш билан ҳаммабоп, кафолатли ҳуқуқий ёрдамни таъминлаб бериш соҳасида ислоҳотлар янада ривожлантирилди; коррупция ва одам савдосига қарши кураш соҳасида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилди; аёллар ҳуқуқларини рағбатлантириш, гендер тенглигини таъминлаб бериш соҳаларида ишлар давом эттирилди.
Ушбу барча жараёнлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятида ҳам акс эттирилган. 2009 йилнинг апрелида унинг ваколатини сезиларли равишда кенгайтирган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
2008 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар Дастурининг 2.1 бандини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳисобот йилида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида” ва “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларнинг ижро этилиши амалиёти ўрганилди.
Фуқароларнинг турли давлат органларига мурожаат қилишга бўлган ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда Омбудсманга йўллаётган шикоятлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга 10409та мурожаат келиб тушди, шундан Омбудсманнинг бош офисига 7394та, минтақавий вакилларга 1294та шикоят ва аризалар келиб тушган. Ҳисобот даврида, инсон ҳуқуқларининг турли категориялари бўйича фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларининг бузилганлигига оид ҳолатлар қайд этилган 3515та шикоят Омбудсман томонидан назоратга олинди. Ҳисобот даврида 55 турли давлат идоралари ва ташкилотларига 204 сўровлар юборилди.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 18 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи сессиядаги № 661-I сонли Қарорини амалга тадбиқ этиш борасидаги ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этдилар.
Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳалари Координатори кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан халқаро экспертлар иштирокида “Ҳимояга оид ҳуқуқ: тажриба ва муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўича вакили, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Умужаҳон Ташкилоти билан биргаликда мамлакатимизнинг барча минтақаларида “Соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги семинарлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегацияси Швецияда Омбудсман институтининг 200 йиллигига бағишланган, омбудсманларнинг 9-халқаро конференцияси ишида иштрок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятидаги муҳим воқеа тўғрисида қайд этиб ўтиш лозим. Осиё Омбудсманлари Ассоциацияси Ассамблеяси 2009 йилнинг 5 ноябрдаги мажлисида Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан ушбу Ташкилотнинг аъзолигига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва қатор омбудсман ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги тузилган битимларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили бошчилигидаги делегациясининг Болгария ва Финляндияга ташрифи бўлиб ўтди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонда ЕХҲТ лойихалари Координатори, БМТнинг Ривожланиш Дастури ваколатхонаси, Миллий демократик институти, “Европа Уйи”, Қизил Ҳож Халқаро Қўмитаси ва бошқа хақларо ташкилотлар билан фаол хамкорилик олиб борилди.
Комиссия йиғилишида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ҳамкор ташкилотлари, вазирликлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.


05.02.2010
urchinTracker();