Фаолиятининг асосий йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

  • бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисида шикоятларни кўриб чиқиш, уларни тиклаш бўйича чоралар қабул қилиш; 
  • инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштиришга ва уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;
  • инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларни ҳимоя қилиш шакллари ва усуллари масалалари бўйича аҳолининг ҳуқуқ саводхонлигини ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўз фаолияти бўйича йиллик маърузаларини тақдим этиши;
  • фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилиши тўғрисида ахборотлар мавжуд бўлганида ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ўз ташаббусларини қабул қилиши;
  • инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича мониторинг ва ўтказилган мониторинг тадқиқотлари натижалари бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги фаолиятларини такомиллаштириши бўйича таклифлар жўнатиш;
  • инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.



Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш

Инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш ва унга риоя этилиши бўйича мониторинг

Ахборот-маърифий фаолият

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик

urchinTracker();