Омбудсман қошидаги Жамоатчилик эксперт кенгаши
Вакилга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш мақсадида малакали ҳуқуқшунослар, инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида керакли билимларга эга бўлган йирик мутахассислар ва жамоат арбоблари, шунингдек, вазирликлар ва идоралар, нодавлат ташкилотлари, илмий ва ўқув муассасалари, оммавий ахборот воситалари, амалиёт вакилларидан иборат таркибда Вакил қошида Жамоатчилик эксперт кенгаши ташкил этилган. Эксперт кенгашининг фаолияти фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишидаги мураккаб масалаларни ҳал этишга, инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликни такомиллаштиришга, аҳлининг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилгандир.




