Омбудсман Котибияти

Омбудсманнинг бутун жорий фаолиятини ташкил этиш учун Котибият ташкил этилган бўлиб, у Омбудсман, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ва жойлардаги Омбудсманнинг минтақавий вакиллари вазифаларини юридик, ташкилий, ахборот-маълумот бериш, тизимли-таҳлилий жиҳатдан самарали таъминлаб беришни амалга ошаради.

Вакил Котибияти юридик шахс ҳисобланади. Вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз муҳри бўлади. Вакилнинг фаолиятини моддий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бевосита Омбудсман раҳбарлик қиладиган Котибият таркибига: Котибият раҳбари; фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича катта референтлар; девон фаолиятини техник таъминлаб беришни амалга оширувчи инспекторлар киради. Вакил Котибиятига кирувчи ҳодимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа қонунлари билан белгилаб қўйилади.

urchinTracker();