Омбудсман ким?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган. Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва у Ўзбекистон Республикаси парламентига ҳисобдордир

Қонунга кўра Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш;
  • Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомилаштиришга кўмаклашиш ва унинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириш;
  • Фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини кўтаришга кўмаклашиш
  • Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради. Омбудсман институтининг ноёблиги шу билан белгиланадики, прокуратура, судлар, бошқа давлат органларидан фарқ қилиб, давлат манфаатлари ва индивидуал манфаатлар тўқнашувларини хал қилишдаги йўналишини ҳисобга олиб, у тенг равишда давлатга ҳам, фуқаролик жамиятига ҳам тааллуқлидир. У турли давлат институтларини фуқаролик жамиятини аъзоларига нисбатан ўз мажбуриятларини виждонан бажаришига ундаш йўлиб билан фуқароларга ёрдам кўрсатади.

urchinTracker();