Омбудсманнинг йиллик ҳисоботлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига биноан Омбудсман ҳар йили ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни парламентнинг Қонунчиик палатаси ва Сенатига тақдим этади. Унда Омбудсман ўтган йил учун ўз фаолияти натижаларини, фуқароларнинг шикоятларини кўриб чиқишнинг самарадорлиги бўйича қилинган ишларни, қабул қилинган фуқаролар шикоятлари ва уларга берилган тавсиялар сони ва мазмуни тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, жойларда инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича мониторинг ўтказилиши тўғрисида, қонунчиликни такомиллаштириш ва уни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига мувофиқ келтириш бўйича киритилган таклифлар тўғрисида, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини рағбатлантириш бўйича ахборот-маърифий ва халқаро фаолиятни амалга оширилиши тўғрисида маълумотларни ёритиб беради.

Омбудсман ҳисоботи ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида эшитилади. Қонунчилик палатаси ҳар йили, йилнинг 15 февралидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ўтган йил учун фаолияти ҳисоботини эшитади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш натижалари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади ва ўн кунлик муддат ичида Сенатга жўнатади. Сенат ҳар йили ўзининг мажлисларида Омбудсман фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади. Омбудсман ҳисоботи бўйича Сенат қабул қилган қарор, у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Қонунчилик палатасига жўнатилади.

Вакилнинг йиллик ҳисоботи ўрнатилган тартибда - “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси”да чоп этилади.

Омбудсманнинг йиллик ҳисоботи Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, ҳукумат аъзолари ўртасида тарқатилади. Ҳисоботнинг аннотация қилинган варианти уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) тайёрланиб, кенг тарқатилади ва республика вилоятлари, шаҳарлари, туманлари ҳокимиятларига, вазирликлари ва идораларига, ҳуқуқни муҳфаза қилиш ва суд органларига, олий ўқув юртларига, илмий тадқиқот муассасаларига, кутубхоналарга, ноҳукумат ташкилотлари ва сиёсий партияларга, оммавий ахборот воситаларига жўнатилади.

Омбудсман ҳисоботлари:

2003
2004
2005
2006
2007
2008

urchinTracker();